“Милан” жамоаси “Болонья” ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи

“Милан” жамоаси “Болонья” ҳимоячиси Такэхиро Томиясуга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.

Томиясу трансфери 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Аввалроқ, футболчига “Вест Хэм” ва “Ньюкасл” каби клублардан ҳам қизиқиш келиб тушган эди.

Миланликлар дастлабки икки турда иккита ғалабани қўлга киритишди. “Болонья” битта учрашувда ғалаба қозонди ва битта мағлубиятни қабул қилиб олди.

Ўқилган: 1516
Болонья Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича