Касильяс юрак ҳуружи туфайли шифохонага ётқизилди

"Порту" клуби дарвозабони Икер Касильяс юрак ҳуружидан кейин шифонага ютқизилди, деб маълумот бермоқда Португалия матбуотига асосланиб Marca нашри.

Манбанинг таъкидлашича, 37 ёшли испаниялик посбон бугун тонгда бўлган машғулотлардан кейин ўзини ёмон ҳис этган ва Портудаги шифохонага олиб кетилган. Айни пайтда футболчининг ҳолати яхшиланган ва ҳаётига ҳеч нарса тахдид қилмаяпти. Касильяс мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.

Касильяс "Порту" клубида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ундан аввал дарвозабон узоқ йиллар давомида "Реал" шарафини ҳимоя қилган ва жуда ҳам кўплаб совринларни қўлга киритган.

Ўқилган: 2553
Жароҳатлар Порту

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича