ОЧЛ. "Пахтакор" бир ўйин ўйинчи кам бўлиб қолди ва "Персеполис"га ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган "Персеполис" - "Пахтакор" учрашуви ўз якунига етди.

Учрашувнинг 15-дақиқасида Жалолиддин Машарипов қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Биринчи бўлим ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда Иса Алкасир иккита гол урган ҳолда эронликларнинг ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа "Пахтакор" ОЧЛдаги юришини тўхтатди.

ОЧЛ, чорак финал

"Персеполис" - "Пахтакор" 2:0
Голлар: Иса Алкасир 50, - 1:0. Иса Алкасир 66, - 2:0.
"Персеполис": 81.Ҳамед Лак, 3.Шожае Халилзода, 5.Башар Ресан (2.Омид Алишаҳ, 67), 6.Ҳуссайин Канани, 8.Аҳмад Нуруллоҳи (66.Милад Сарлак, 76), 11.Камаледдин Камябиниа, 14.Эҳсон Паҳлавон (17.Меҳди Шири, 76), 19.Воҳид Амири, 72.Иса Алкасир (16.Меҳди Абди, 88), 77.Саид Оғайи, 88.Сиамак Неъмати.
"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (23.Шерзод Аъзамов, 90+1), 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 15.Егор Кримец (21.Аброр Исмоилов, 90+1), 17.Достонбек Ҳамдамов (18.Ҳожимат Эркинов, 73), 20.Одилжон Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев (4.Акромжон Комилов, 73), 77.Эрен Дердийок (11. Игорь Сергеев, 73).
Четлатиш: Жалолиддин Машарипов 15

Ўқилган: 10386
Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича