
"Реал" клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эден Азар яна жароҳат олди.
Бельгиялик футболчи ўнг оёғидаги мушаклари жароҳатланган. Мадридликлар шифокорлари ўйинчини кузатишда давом этмоқда.
Marca нашрининг маълум қилишича, Азар 3-4 ҳафта ўтказиб юбориши мумкин.
2019/20 мавсумда Азар Ла Лиганинг 16 та ўйинида битта гол ва 6 та голли узатмани амалга оширган. У бир мавсумнинг ўзида учта жароҳатни бошидан ўтказиб, уларнинг иккитаси жиддий бўлган.
Ушбу мавсум Азар ҳали майдонга чиққани йўқ.