Неймар Испания солиқ органларига 34,6 млн евро қарз

"ПСЖ" клуби ҳужумчиси Неймар 2013 йилдан 2017 йилгача "Барселона" жамоасида тўп сурган ва ўшанда Испания солиқ органларига солиқларни тўлиқ тўламаган.

Испания солиқ хизмати 2019 йилнинг охирига қадар бир миллион евродан ортиқ қарздорлиги мавжуд бўлган одамлар рўйхатини эълон қилди.

Неймарнинг қарздорлиги энг кўпи бўлиб турибди. Бразилиялик футболчи 34,6 млн евро қарздор бўлган, деб маълумот бермоқда Marca нашри.

"Барселона" ва "Сарагоса" клубларининг собиқ ҳимоячиси Габриэль Милито испан солиқчиларига 1,8 млн евро атрофида қарздор.

Шу билан бирга рўйхатда бир неча испан клублари ҳам ўрин олган – "Мурсия" (таҳминан 10,7 млн евро), "Эркулес" (3,7 млн евро), "Льейда Эспортиу" (1,5 млн евро), "Реал Хаэн" (1,2 млн евро) ва "Реус Депортиу" (1,1 млн евро).

Ўқилган: 2681
Барселона Испания чемпионати Неймар ПСЖ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича