Егор Кримец: Ҳозир финалгача етиб бориш учун имконият юзага келган

"Персеполис" билан ўйиндан аввал "Пахтакор" ёрдамчи мураббийи Питер Хюистра ва жамоа сардори Егор Кримец матбуот анжуманида қатнашишди.

Кримец: - Эртага биз учун жуда муҳим учрашув бўлади. "Пахтакор" Чемпионлар Лигасида анчадан бери бу босқичга етиб келмаганди. Бизда яхши жамоа бор, ғалаба учун боримизни берамиз. Ҳозир финалгача етиб бориш ва мусобақада ғолиб бўлиш учун яхши имконият юзага келди ва биз ундан фойдаланмоқчимиз. Бу ишни кейинги мавсумга қолдириб, яна бир йил кутмоқчи эмасмиз.

Жаримадан голларни ўтказиб юбориш ёқимсиз, албатта. Мураббийлар штаби бу борада маълум ишларни амалга оширишди. Улар бизга шундай вазиятлардаги хатоларимизни кўрсатиб беришди. Умид қиламан, кейинги ўйинларда ҳаммаси жойида бўлади.

Биз Анзур билан анча йиллардан бери терма жамоада ҳам ўйнаганмиз. Дарҳақиқат, бир-биримизни яхши тушунамиз, ўзаро боғлиқлигимиз аъло даражада. Керак пайтда яримта гап билан ўрнимизни тўлдира оламиз.Бу олдиндаги катта ўйинларда муҳим. Тўртта энг яхши клуб қолганда нафақат ҳимоядагиларнинг, балки ҳужумдагиларнинг ҳам бир-бирини яхши тушуниши муҳим саналади.

Ўқилган: 9570
Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича