"Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов катта эҳтимол билан фаолиятини Италияда давом эттиради.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 25 ёшли ўйинчиси 8 млн евро эвазига "Женоа" клубига ўтиш учун яқин турибди, деб маълумот бермоқда Sport Italia нашри журналисти Жанлуижи Лонгари.
Манбанинг таъкидлашича, икки клуб ўртасидаги музокаралар якуний босқичда бўлиб турибди. Июль ойида "Ростов" клуби Шомуродовни "Гент" клубига 5 млн еврога сотишдан бош тортган эди.
Шомуродов "Женоа" клубига ўтиш учун яқин турибди
Ўқилган: 2714