“Тоттенхэм” жамоаси “Кристал Пэлас” ҳужумчисига қизиқмоқда

“Тоттенхэм” жамоаси “Кристал Пэлас” ҳужумчиси Кристиан Бентекени сотиб олишни ўйламоқда. Бу ҳақда Football Insider журналистлари хабар бермоқда.

Transfermarkt Бентекени 10,5 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг “бургутлар” билан шартномаси келаси йилнинг июнь ойида ўз нихоясига етади.

Аввалроқ, Бентекега Россиянинг “Локомотив” клуби ҳам қизиқиш билдирганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

 

Ўқилган: 1554
Кристал Пэлас Кристиан Бентеке Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича