"Лестер" клубининг уч нафар футболчиси "Манчестер Сити"га қарши ўйинда жароҳат олди

"Лестер" клубининг уч нафар ўйинчиси Англия чемпионати 3-тур "Манчестер Сити"га қарши ўйинда (5:2) жароҳат олди.

Ҳужумчи Жейми Вардининг сонида муаммо бор бўлиб, ҳимоячи Жонни Эванс ва Деннис Прат тиззасидан жароҳатланган.

Футболчиларнинг жароҳати ҳақида ўйиндан кейин жамоа бош мураббийи Брендан Рожерс хабар берди. Пратнинг жароҳати жиддийроқ бўлса керак.

"Сити"га қарши ўйинда хет-трик қайд этган Варди учрашувнинг 85-дақиқасида алмаштирилди. Эванс эса 80-дақиқада, Прата эса 69-дақиқада майдонни тарк этди.

Ўқилган: 1406
Англия чемпионати Жароҳатлар Лестер Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича