Зидан "Бетис" билан ўйин ҳақида: Ҳакамлар иши ҳақида гапирмайман. "Реал" янада кучли бўлиши мумкин ва бўлади ҳам

"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатининг 3-тур "Бетис" жамоасига қарши ўйин (3:2) ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Биз янада кучли бўлишимизни биламиз ва буни амалга оширамиз ҳам. Ўйинни яхши бошладик, бироқ 15 дақиқа ўтиб гол уриб секинлашдик. Биз олдинга ҳаракат қилганда ва ўйин натижасини ўзгартиришда яхшироқ ўйнаймиз.

Улар биринчи битта гол уришди, кейин эса бирданига иккинчиси, бироқ биз иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, ўйинчилар эса ғалабага охиргача ишонишди.

Мағлубиятга учраётганингда ўйин натижасини ўзгаритиш қийинроқ кечади, бироқ бу жуда ҳам муҳим. Бизда кўп вазиятлар бўлди, учта ва ундан кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Ўз ўйинчиларимиздан фахрланаман. Шу тарзда давом этишимиз керак.

Ҳакамлик учун арбитр жавоб беради, бу саволлар бўйича у хўжайин. Мен ҳакамлар ишини ҳеч қачон муҳокама қилмаганман ва бугун ҳам буни режалаштирганим йўқ.

Биз илк икки ўйинни ғалаба билан якунлаган рақибга қарши бор кучимиз билан ўйнадик. Бизга оғир бўлди, бироқ керакли натижага эришганимиздан мамнунман.

Куртуанинг сэйвлари натижага таъсир қилди. Бу биринчи маротаба рўй бераётгани йўқ. Биз унинг нимага қодир эканлигини биламиз ва унинг ўйинидан мамнунман.

Мавжуд таркибдан кўнглим тўқ. Яхши мавсум ўтказишга ҳаракат қиламиз", - дейди Зидан.

Ўқилган: 1199
Бетис Зинедин Зидан Испания чемпионати Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича