“Пахтакор” клуби “Истиқлол”ни мағлубиятга учратди ва ОЧЛ чорак финалига йўл олди

Осиё Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган “Пахтакор” – “Истиқлол” учрашув ўз якунига етди. Унда ҳамюртларимизнинг ғалабаси билан тугади.

32-дақиқадар Али Карими рақибларни олдинга олиб чиқди. 43-дақиқада Драган Черан дарвозани ишғол қилган ҳолда ҳисобни тенглаштирди.

47-дақиқада Эрен Дердийок “Пахтакор”га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. Қолган вақтлар асабий руҳда ўтди ва кескинларга бой бўлди. “Шерлар” рақиб босимига қарамасдан ҳисобни ушлаб қоли олишди.

Шу тариқа “Пахтакор” муособақа чорак финалига чиқди.

ОЧЛ, 1/8 финал

“Пахтакор” – “Истиқлол” 2:1
Голлар:
Али Карими 32, - 0:1. Драган Черан 43, - 1:1. Эрен Дердийок 47, - 2:1.
"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (21.Аброр Исмоилов, 90+2), 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 15.Егор Кримец, 17.Достонбек Ҳамдамов (99.Жавоҳир Сидиқов, 73), 20.Одилжон Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев (29.Владимир Козак, 84), 34.Фарруҳ Сайфиев (23.Шерзод Аъзамов, 90+2), 77.Эрен Дердийок (11. Игорь Сергеев, 73).
"Истиқлол": 1.Саидҳуссайн Ҳуссайни, 3.Милад Закипури, 4.Рузбеҳ Чешми, 5.Ареф Қулами, 6.Али Карими, 7.Шейк Диабате, 8.Фаршид Исмоили (17.Закариа Моради, 68), 10.Меҳди Гаеди, 66.Масъуд Рики (14.Фаршид Багери, 79), 70.Муҳаммад Данашгар, 72.Амирарсалан Мотаҳҳари (Араш Резаванд, 53).
Огоҳлантиришлар: Арсалан Моттаҳҳари 4, Егор Кримец 5, Муҳаммад Данашгар 74, Араш Резаванд 77, Элдорбек Суюнов 85, Милад Закипури 87, Фарруҳ Сайфиев 90, Меҳди Ғаеди 90+2.

Ўқилган: 10457
Осиё Чемпионлар лигаси Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича