Куман "Барселона" клубини Депайни сотиб олишга чақирмоқда

"Барселона" клуби бош мураббийи Роналд Куман ўз жамоасида ҳали ҳам "Лион" ҳужумчиси Мемфис Депайни кўрмоқчи.

57 ёшли мутахассис каталонияликлар раҳбариятига Голландия терма жамоаси ўйинчисини сотиб олиш кераклиги маълум қилган, деб маълумот бермоқда журналист Фабрицио Романо.

26 ёшли ҳужумчи учун "Барселона" клуби бонуслар билан 30 млн евро тўлаши мумкин.

Аввалги маълумотларга кўра, Депайга "Милан" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ўқилган: 1669
Барселона Лион Мемфис Депай Роналд Куман

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича