Анзур Исмоилов: Рақибни яхши биламиз, ўрганиб чиқдик. Бизга қийин бўлади

"Истиқлол" билан ўйиндан аввал "Пахтакор" ёрдамчи мураббийи Питер Хюистра ва ҳимоячи Анзур Исмоилов матбуот анжуманида қатнашди.

Исмоилов: - Гуруҳдан чиққанимиздан хурсандмиз. Бизни олдинда оғир ўйинлар ва ҳақиқий кураш кутмоқда. Мухлислар ва кўплаб инсонлар “Пахтакор”дан ғалаба ғалаба кутишмоқда. Мақсадимиз фақат ғалаба қозониш. Рақибни яхши биламиз, ўрганиб чиқдик. Бизга қийин бўлади. Ғалаба қозонишимиз кераклигини тушуниб турибмиз. Жамоамиз эртанги ўйинга тайёр. Майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз.

Рақиб сафида иккинчи қаватда яхши ўйнайдиган футболчилар бор. Биз ҳам шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Жамоамиздаги футболчилар бир-бирини яхши тушунади.

Ўқилган: 6860
Анзур Исмоилов Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича