"Истиқлол" билан ўйиндан аввал "Пахтакор" ёрдамчи мураббийи Питер Хюистра ва ҳимоячи Анзур Исмоилов матбуот анжуманида қатнашди.
Хюистра: - Гуруҳ босқичини якунладик. Энди бир ўйинлардан иборат плей-оффни ўйнаймиз. Биз бунга тайёрмиз. Барчасини ўйин кўрсатиб беради.
Шота ўзини яхши ҳис қилмоқда. У изоляцияда. Ўтган ўйинни таҳлил қилдик ва навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўряпмиз. Барчаси яхши бўлишига ишонамиз. Шота дастлабки кунлари бироз ўзини ёмон ҳис қилди, ҳозирда эса барчаси ортда қолди. У ҳали ёш ва ишга чанқоқ.
Эртага Комилов иккита сариқ карточка туфайли эртага майдонга туша олмайди. Қолган барча футболчилар ўйинга тайёр ва соғлом ҳолатда. "Пахтакор"ни жисмонан кучсиз деб ўйламанглар. Биз ҳам икки йилдан буён бу борада меҳнат қиляпмиз. Бу борада ўзимизга ишонч катта.
Биз ўзимизга ишонамиз. Бу йигитлар билан ҳар куни бирга ишлайман ва уларнинг имкониятини яхши биламан. Шу сабабли ҳам уларга ишониб гапирмоқдаман.
Охирги йилларни қарасангиз ўзбек клубларида пасайиш бўлди. Лекин икки йил олдин Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпиони бўлганди. Ўша жамоанинг кўплаб аъзолари ҳозир "Пахтакор"да ўйнашмоқда. Ўша мусобақадан кейин футболчилар янада кучайишди. Бу футболчилар янги даврни бошлаб беришмоқда. Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш эди, бу вазифа уддаланди. Энди навбатдаги рақибни мағлуб этишни истаймиз.
Питер Хюистра: Биз ўйинга тайёрмиз ва йигитларга ишонамиз
Ўқилган: 17718