"Пахтакор" - "Истиқлол": Превью

Ушбу жамоа билан "Шерлар" 2011 йил гуруҳ босқичида майдонга тушишган. Ўшанда Теҳронда "Истиқлол" 4:2, Тошкентда "Пахтакор" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Тошкентда майдонга тушган футболчилардан Владимир Козак ва Егор Кримец ҳамон жамоамиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Кримец ўшанда ғалаба келтирган голни урган.

"Истиқлол" "А" гуруҳида Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" ва Ироқнинг "Шорта" жамоалари билан ўйнаб, 5 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Эрон чемпионатида якунланган мавсумда 2-поғонага эга чиқди. 8 марта Эрон чемпионати ва 7 бор Эрон Кубогида зафар қучган. Охирги марта 2013 йил Эрон чемпионига айланган.

Жамоани ушбу йилдан маҳаллий мутахассис, футболчилик пайтида "Истиқлол"да ўйнаган Мажид Намжу Мотлақ бошқариб келмоқда. Асосий футболчилар сифатида Воря Ғафури, Али Карими ва Меҳди Ғайедини кўрсатиш мумкин. Икки нафар легионери бор - хорватиялик Хрвое Милич ва малилик Чейк Диабате.

Беллашувни дисквалификация сабабли жамоамиздан Акрам Комилов, рақибдан Хрвое Милич ўтказиб юборади.

"Пахтакор" ва "Истиқлол" жамоалари ўртасида Чемпионлар Лигаси нимчорак финал баҳси 26 сентябрь, шанба куни Тошкент вақти билан соат 22:45да Дохадаги "Ал Жануб" стадионида бошланади.

"Истиқлол"нинг футболчилар рўйхати билан танишинг.
Дарвозабонлар
1. Саидҳуссайн Ҳуссайни
19. Ҳуссайн Пурҳамиди
78. Алиризо Ансари
Ҳимоячилар
3. Милад Закипуркинжи
4. Рузбеҳ Чешми
5. Ареф Қулами
21. Воря Ғафури
22. Сиаваш Яздани
30. Абдулазим Гёк
32. Амирҳуссайн Карегар
33. Хрвое Милич (Хорватия)
41. Араш Дажлири
57. Шаҳин Тоҳирхони
66. Масъуд Рики
70. Муҳаммад Данешгар
74. Эрфан Роҳани
Ярим ҳимоячилар
6. Али Карими
8. Фаршид Исмоили
9. Али Дашти
14. Фаршид Багери
15. Сина Хадемпур
17. Закариа Моради
23. Дариуш Шожаиан
40. Амирҳуссайн Ходаморади
80. Муҳаммад Болболирами
88. Араш Резаванд
Ҳужумчилар
7. Чейк Диабате (Мали)
10. Меҳди Ғайеди
42. Фардун Рабет
43. Муҳаммад Абеди
72. Амирарсалан Мотаҳҳари

Ўқилган: 7051
Истиқлол Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича