Дохада "Бриллиант лига"нинг навбатдаги босқичи старт олмоқда

Бугун Қатар пойтахти Доха шаҳрида енгил атлетика бўйича “Бриллиант лига” мусобақасининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади. Аҳамиятлиси, ушбу йирик турнирда 27 нафар Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндорлари иштирок этади.

Хусусан, лангарчўпга таяниб сакраш бўйича мусобақада икки карра жаҳон чемпиони Сэм Кендрикс ва Лондон-2012 Олимпиадаси чемпиони Рено Лавинелли каби юлдузлар ёш рекордчи швециялик Арман Дюплантис билан куч синашишади. Аёллар ўртасида эса икки Олимпиада чемпиони Элейн Томпсон-Гера, кўп карра жаҳон чемпионатлари совриндори Мари-Жозе Та Лу ва бошқаларни кўришимиз мумкин. 3000 метрга югуриш баҳсларида жаҳон чемпионати ғолиби Хеллен Обири ва тўсиқлар оша югуришда дунёдаги етакчи спортчилардан бири саналган Беатрис Чепкоеч беллашишади.

Ўқилган: 314
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича