"Ростов" Шомуродов гол урган ўйинда мағлубиятга учради ва Европа Лигасидан чиқиб кетди

Европа Лигаси 3-саралаш босқичида "Ростов" клуби ўзида "Маккаби"ни қабул қилди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Элдор Шомуродов ҳисобни очди. 20-дақиқада меҳмонлар бунга Руковицанинг голи билан жавоб қайтаришди.

60-дақиқасда Абу-Фани исроилликларнинг иккинчи голини урди ва жамоасига ғалаба келтирди.

Шу тариқа "Ростов" мусобақани муддатидан аввал тарк этди.

Европа Лигаси саралаши, 3-босқич
Ростов Россия – Маккаби Хайфа Израиль 1:2 (1:1, 0:1)

Голлар: 1:0 – 9 Шомуродов, 1:1 – 20 Рукавица, 1:2 – 60 Абу-Фани.
Ростов – Песьяков, Осипенко, Чернов, Козлов, Хаджикадунич, Глебов, Еременко (Хасимото, 64), Норманн, Байрамян (Полоз, 64), Ионов, Шомуродов (Тошевски, 82).
Маккаби Хайфа – Коэн, Хабши, Мабука, Арад, Планич, Абу-Фани (Родригес, 83), Менахем, Лави, Шери, Рукавица (Нахмани, 89), Хазиза (Ашкенази, 85).
Огоҳлантиришлар: Планич (45), Арад (88).
Четлатиш: Глебов (68).

Ўқилган: 1800
Европа Лигаси Ростов Элдор Шомуродов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича