Анхель Ди Мария: Роналду табиатан иқтидорли бўлмаслигига қарамай Месси билан курашаётгани ажойиб

"ПСЖ" клуби ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва "Барселона" тўпурари Лионель Мессини таққослади.

"Роналду – шиддатли футболчи. Унинг табиатан иқтидорли эмаслигига қарамай Месси билан "Олтин тўп"га кураш олиб бораётганини ўзи ажойиб натижа.

Ҳар биримиз учун бундай рақибнинг бўлиши яхши албатта", - дейди Ди Мария Radio Continental нашрига.

Ди Мария Роналду билан "Реал" клубида, Месси билан эса Аргентина терма жамоасида бирга тўп сурган.

Ўқилган: 1005
Анхель Ди Мария Криштиану Роналду Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича