Бартомеу – Суаресга: Хайрлашув ўйинини ташкил қилмоқчиман. "Барселона" ҳар доим сенинг уйинг бўлиб қолади

"Барселона" клуби президенти Жозеп Бартомеу ҳужумчи Луис Суареснинг клубдаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирди.

"Мен мухлислар трибунага қайтганидан кейин сен учун хайрлашув учрашувини ташкил қилмоқчиман. Сен бизга ўз жанговар ва ғолибкор руҳиятинг билан кўп нарса бергансан.

"Барселона" клуби мухлислари номидан сенга олти йил учун миннатдорчилик билдираман. Унутилмас онлар ва умид қиламанки, сен шахсий ва профессионал ҳаётда омадли бўласан.

"Барселона" ҳар доим сенинг уйинг бўлиб қолади", - дейди Бартомеу Суарес билан хайрлашув матбуот анжуманида.

Ўқилган: 860
Барселона Жозеп Бартомеу Луис Суарес

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича