
УЕФА қўмита қўл остида ўтадиган мусобақаларда 5 тадан футболчи алмаштиришга рухсат берувчи қоидани тасдиқлади.
Қоида жорий мавсум чемпионлар лигаси, Европа лигаси, Евро-2020 саралаш плей-офф босқичлари, Миллатлар лигаси, аёллар ўртасидаги Европа чемпионати ва аёллар ўртасидаги чемпионлар лигасига амал қилади.
Жамоаларга ўйинлар учун 23 та футболчи қайд қилиш рухсат берилди.