“Қўқон-1912” жамоаси навбатдаги тур учрашувини ўз майдонида , Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига қарши ўтказади.
“Шунқорлар” ушбу учрашувга тайёргарликни кеча бошлашди. Жамоа аъзолари Қўқон шаҳридаги қароргоҳларида йиғилишиб , куннинг иккинчи ярмида машғулотларни бошлашди.
Coca Cola суперлигасининг 17-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” ҳамда “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги баҳс 27 сентябрь, якшанба куни , соат 16-00да , Қўқондаги “Марказий” стадионида бошланади. Учрашув Спорт телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилиши режа қилинган.
"Қўқон-1912": "Бунёдкор"га қарши тайёргарлик бошланди
Ўқилган: 1539