“Лидс” жамоаси “Челси” футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

“Лидс” жамоаси “Челси” ярим ҳимоячиси Росс Барклига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, “Лидс” аллақачон "Челси" вакиллари билан музокараларга киришган. Эслатиб ўтамиз, Баркли “Лидс” жамоасида бир йил ижара асосида тўп сурган.

Ўтган мавсум футболчи АПЛда 21 та ўйинда 1 та гол ва 5 та самарали пас берди.

Ўқилган: 708
Лидс Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича