
Англия Лига кубоги мусобақасининг 3-саралаш босқичидан ўрин олган "Лестер" ҳамда "Арсенал" клублари ўратсидаги учрашув ниҳоясига етди.
Унда 0:2 ҳисоби қайд этилиб, лондонликларнинг ғалабаси билан якунланди.
"Кинг Пауэр" стадионида кечган баҳснинг 57-дақиқасида Фукс томонидан автогол қайд этилди. 90-дақиқага келиб эса, Нкетиа "Арсенал"нинг иккинчи голини урди.
Мазкур ғалаба "тўпчилар"ни кейинги босқичга олиб чиқди.
Англия Лига кубоги, 3-босқич
Лестер – Арсенал 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 57, автогол Фукс, 0:2 – 90 Нкетиа.
Лестер – Уорд, Томас, Морган, Фукс, Амарти, Дьюзбери-Холл (Перес, 76), Олбрайтон, Мэддисон (Прат, 72), Грэй, Чоудури, Ихеаначо.
Арсенал – Лено, Колашинац, Давид Луиз, Холдинг, Мэйтленд-Найлз, Сака (Бельерин, 87), Уиллок (Себальос, 78), Пепе, Эль-Ненни, Нелсон (Виллиан, 72), Нкетиа.
Огоҳлантиришар: Эль-Ненни (13).