Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 4-тур ўйинлари анонси
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академияларининг U-14, U-15, U-16, U-17 ёшдаги тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон Чемпионати ўтказилади. 4 май куни ана шу мусобақанинг 4-тур ўйинларига старт берилади.
 
"А" гуруҳидаги 4-тур учрашувларида Бухоро вилояти Навоий академиясига қарши, Самарқанд вилояти Сурхондарё академиясига қарши, Қашқадарё вилояти Хоразм вилояти академиясига қарши майдонга тушади. "А" гуруҳида 4-турда Қорақалпоғистон Республикаси академияси дам олади.   
 
"B" гуруҳида 4-турда Тошкент шаҳри академияси Наманган вилояти академиясига қарши, Андижон вилояти Жиззах вилоят академиясига қарши, Фарғона вилояти Сирдарё болалар-ўсмирлар академиясига қарши баҳс олиб боради. Бу гуруҳда 4-турда Тошкент вилояти академияси дам олади.
Ўқилган: 2562
Ўзбек футболи ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича