"Шаҳр Ходро" - "Пахтакор": Превью

Ушбу ўйиндаги ғалаба жамоамизни нимчорак финалга олиб чиқади. Шу сабабли мазкур беллашув гуруҳ босқичидаги энг муҳим учрашувга айланади. "Пахтакор" сафида Сардор Собирхўжаев сариқ карточкалар билан боғлиқ дисквалификация сабабли ўйнай олмайди.

"Шаҳр Ходро" футбол клуби унчалик катта тарихга эмас. Бу жамоа 2013 йил Машҳад шаҳрида "Падидеҳ Машҳад" номи билан ташкил қилинган. Кейинчалик номи ўзига эгалик қилувчи компаниялар гуруҳи номига мос қилиб ўзгартирилган. 2013 йилгача жамоа "Мес Сарчашма" номи билан аталиб, бошқа шаҳар шарафини ҳимоя қилган. Сўнг клубда ўзгаришлар рўй берган ва янги жамоага Машҳад шаҳрида асос солинган.

Жамоа бош мураббийи яқинда фаолиятини тугатган дарвозабон Маҳди Раҳмати саналади. У Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўйинда дарвозани қўриқлаганди. Унга тажрибали мутахассис Муҳаммад Навази ёрдамлашиб келмоқда.

"Шаҳр Ходро" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 23 сентябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 23:00да Дохадаги "Ал Жануб" стадионида бошланади.

"Шаҳр Ходро"нинг Чемпионлар Лигаси учун футболчилар рўйхати билан танишинг.

Дарвозабонлар
1. Маҳди Раҳмати
22. Муҳаммаджавод Киа
33. Матин Сафаиан

Ҳимоячилар
2. Муҳаммад Ақажанпур
3. Али Неъмати
4. Ҳуссайн Морадманд
5. Фаршад Фаражи
17. Ҳасан Жаъфари
27. Муҳаммадали Фарамарзи
66. Муҳаммад Муҳаммадзода

Ярим ҳимоячилар
8. Акбар Содиғи
9. Амин Қасеминажод
11. Ҳуссайн Меҳрибон
16. Алиризо Асадабади
18. Али Таҳеран
78. Амирҳассан Жаъфари
80. Руҳоллоҳ Сайфуоллоҳ
88. Али Набизода

Ҳужумчилар
7. Муҳаммад Қози Нажафабади
14. Омид Мансури
20. Муҳаммадризо Халатбари
21. Саид Содиғи
76. Муртазо Хуросони

Ўқилган: 5722
Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор Превью

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича