"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари тарихи

"Шерлар" Осиё клублари мусобақаларида Эрон жамоалари билан 18 марта тўқнаш келишган.

"Шаҳр Ходро" билан ҳисоблаганда жамоамиз Эроннинг жами 9 клубига қарши тўқнаш келган. Эронликларга қарши беллашувларда "Шерлар" ижобий натижалар қайд этиб келади. Жами 18 беллашувнинг 12тасида "Пахтакор" зафар қучган. Икки ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 4 бор ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасига 27 тўп киритилиб, 16 гол ўтказиб юборилган. Тошкентда 10 учрашувнинг барчасида "Шерлар" устун келишган. Рақиблар дарвозаларига 18 гол урилиб, 4 тўп ўтказиб юборилган.

Эрон жамоаларига қарши ўйинлардаги натижалар:

Зобахан - 2:0, 0:1
Нафт - 2:1, 1:1
Саба - 2:1, 2:0
Сепахан - 2:1, 0:2
Тракторсози - 1:0, 0:2
Фулад - 2:0, 3:1
Истиқлол - 2:1, 2:4
Персеполис - 1:0, 1:1, 1:0
Шаҳр Ходро - 3:0

Ўқилган: 5375
Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича