"Ливерпуль" июнь ойида Дембелени ижарага олиш борасида сўров юборган. Футболчи "Барса"да қолишга қарор қилган

Ярим ҳимоячи Усмон Дембеле фаолиятини "Барселона" клубида давом эттирмоқчи.

Июнь ойида "Ливерпуль" клуби франциялик футболчини сотиб олиш шарти билан "Барселона"дан ижарага олиш борасида сўров юборган, бироқ ўйинчи каталония клубида қолишга қарор қилган, деб маълумот бермоқда журналист Фабрицио Романо.

"Манчестер Юнайтед" клуби футболчининг трансфери борасида таклиф юбормаган, чунки у "Барселона"дан кетмоқчи эмас.

"Ливерпуль"нинг Дембелега қизиқиши ҳақида эса олдин ҳам айтилган. 2019/20 мавсумда Дембеле Ла Лигада 5 та ўйин ўтказган бўлиб 1 та гол уришга эришган. Мавсумнинг катта қисмини жароҳат туфайли ўтказиб юборди.

Ўқилган: 563
Барселона Ливерпуль Трансферлар Усмон Дембеле

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича