Англияда футбол мухлислари 1 октябрдан стадионга киришлари учун рухсат берилмади

АПЛ мухлислари стадиондан ўз жамоаларини қўллаб қувватлаши ортга сурилмоқда. Бу ҳақида Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон хабар берди.

"Тан олиш керакки, коронавирус пандемияси бизнес-конференциялар, намойишлар ва катта спорт тадбирлари ўтказиш имкониятига таъсир ўтказмоқда.

Шу тариқа биз мухлисларни 1 октябрьдан стадионга кирита олмаймиз. Мен спорт клубларининг бу оқибатида қанча зарар кўришини биламан ва мен, канцлер ва маданият вазири бу борада уларга қандай кўмак бериш борасида тезкор ишларни амалга ошириш устида ишлаяпмиз".

Таҳминий муддатлар ҳақида

"Балким, олти ой", - дейди Жонсон.

Ўқилган: 782
Англия чемпионати Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича