"Барселона" клуби Суарес билан шартномани бекор қилиш борасида келишиб олди

Ҳужумчи Луис Суарес "Барселона" клубини тарк этмоқда.

33 ёшли ҳужумчи клуб раҳбарияти билан шартномани бекор қилиш борасида келишиб олди.

"Барселона" уругвайлик футболчини текинга қўйиб юборади, у эса ўз навбатида шартнома борасида сўнгги йилда олиши керак бўлган маошидан қисман воз кечди.

Аввалроқ, Суарес "Атлетико" клуби билан келишиб олгани ҳақида айтилган эди.

"Барселона" клуби учун ҳужумчи 2014 йилдан буён тўп суриб келади. Умумий ҳисобда Суарес барча мусобақаларда 283 та ўйинда иштирок этиб 198 та гол киритишга эришган.

Суарес "Барселона" клуби билан тўрт маротаба Испания кубоги, 2015 йилда финал баҳсида ҳал қилувчи голни уриб ЕЧЛда зафар қучган.

Ўқилган: 2399
Барселона Испания чемпионати Луис Суарес Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича