Маунт Кепа ҳақида: Биз уни ҳимоя қиламиз. Ҳамма ҳам адашади

"Челси" клуби ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт АПЛ 2-тур "Ливерпуль" жамоасига қарши ўйинда дарвозабон Кепа Аррисабалаганинг ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Биз биламиз, Кепа – тажрибали дарвозабон, у қайси томонларга диққатни қаратиб, нимада ўсиш мумкинлигини билади. Биз ҳаммамиз уни ҳимоя қиламиз.

Ҳаммамиз хато қиламиз, мен ҳам хато қиламан. Мен тўп йўқотиб қўйишим мумкин, фақат рақиб томондаги майдоннинг ярмида. Агар бу иш ҳимояда амалга ошса, ҳаммаси бошқача бўлади. Энди булар аҳамият касб этмайди, биз кейинги ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак", - дейди Маунт.

Ўқилган: 791
Англия чемпионати Кепа Аррисабалага Ливерпуль Мэйсон Маунт Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича