“Тур де Франс-2020”: 21 ёшли йигитнинг муваффақияти, «Бурж халифа»да ғолибнинг сурати ва бошқа фактлар

Кеча Францияда велоспорт оламининг энг нуфузли мусобақаси ҳисобланмиш “Тур де Франс” кўпкунлик велопойгасининг бу йилги мавсуми якунланди. Қизиқарли ва ноқулай шароитда кечган бу йилги пойгада 21 ёшли словениялик Тадей Погачар якуний классификация бўйича ғолибликни қўлга киритди. Эътиборлиси, Погачар якуний ҳисобдан ташқари энг яхши ёш спортчи ва тоғли йўллар классификацияларида ҳам тенгсиз деб топилди. Келинг, қуйида бу йилги мусобақага оид рақамларга эътиборли жиҳатларга тўхталиб ўтамиз.

Старт нуқтаси: Ницца
Финиш нуқтаси: Париж
Жамоалар сони: 22
Старт олган спортчилар: 176
Мусобақани якунлай олганлар: 146
Мусобақа давомида ўртача тезлик: 39.9 км/с
Ғолиб: Тадей Погачар (Словения, “UAE Team Emirates”)
Энг кўп очко жамғарди: Сэм Беннетт (Ирландия, Quick-Step Floors)
Тоғли йўллар: Тадей Погачар
Энг яхши ёш спортчи: Тадей Погачар
Жанговор ҳарактер: Марк Хирши (Швейцария, Team Sunweb)
Энг яхши жамоа: “Movistar” (Испания)

Мусобақа ғолиби “UAE Team Emirates” жамоасидан бўлгани учун кеча тунда “Бурж ҳалифа”да Погачарнинг сурати акс эттирилди.

Ўқилган: 308

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича