Олимпиада чемпиони “Giro Rosa”да яна ғалаба қозонди

“Жиро д’Италия” (ёки “Giro Rosa”) аёллар кўпкунлик велопойгаси ўз ниҳоясига етди. 9 босқичдан иборат бўлган мазкур турнирда гуруҳ пойгаси бўйича Рио-2016 Олимпия ўйинлари чемпиони нидерландиялик Анна Ван дер Брегген ғалаба қозонди. Ван дер Брегген барча босқичларда 26 соат, 25 дақиқа, 43 сония сарфлади. Пешқадамга 1 дақиқа 14 сония имкониятни бой берган польшалик Катаржина Невядома иккинчи бўлди. Батафсил:

Giro Rosa-2020. Якуний жадвал
1. Анна Ван дер Брегген (Нидерландия, Boels Dolmans Cyclingteam)
2. Катаржина Невядома (Польша, Canyon-Sram Racing)
3. Элиза Лонго Боргини (Италия, Trek-Segafredo Women)

Ван дер Брегген учун бу “Giro Rosa”даги иккинчи муваффақият. Нидерландиялик спортчи 2015 йили ҳам мазкур турнеда ғалаба қозонган эди. Мусобақада иштирок этган ҳамюртимиз Ольга Забелинская келаси ҳафта старт оладиган жаҳон чемпионатига етарлича тайёргарлик кўриш мақсадида саккизинчи босқичда иштирокини якунлади.

Ўқилган: 207
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича