Гари Невилл: "МЮ" тезкор марказий ҳимоячи сотиб олмаса, АПЛ ни юта олмайди

Бундан олдинроқ Гвардиола ва Клопп АПЛ ни тарк этсагина "МЮ" чемпион бўлади деган, Гари Невилл "Кристал Пэлас"дан учралган 1:3 ҳисобидаги мағлубият ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Биз Жейдон Санчо ҳақида исталганча гапиришимиз мумкин, бироқ "Манчестер Юнайтед" бирга бир ҳимояланадиган, югурадиган  ҳимоячи сотиб олмаса ҳеч қачон лигани юта олмайди.

"МЮ" ушбу икки марказий ҳимоячи билан Премьер-лигада зафар қучмайди. Улар тезкор ва майдонда устунлик қила оладиган ҳимоячи олиши керак.

Янги марказий ҳимоячи тезкор ва бирга-бир ҳимоялана оладиган бўлиши керак. Агар сўнгги йиллардаги омадли марказий ҳимоячиларни кўрсангиз, ҳаммаси тезкор бўлган.

"Олд Траффорд" да майдон катта. Агар ҳимоячилар олдинга югурса, марказдагилар бир ўзи қолади.

Кўп йиллар давомида "Мачнестер Юнайтед"нинг марказий ҳимоячилари доимо тезкор бўлган – Яп Стам, Рио Фердинанд" ёки Гари Паллистер. Линделеф ва Магуайрда шунчаки булар йўқ", - дейди Невилл.

Ўқилган: 649
Гари Невилл Манчестер Юнайтед Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича