Моуриньо Лингардни "Тоттенхэм" клубига олиб келмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Жесси Лингард жамоасини ўзгартириши мумкин.

27 ёшли ўйинчи билан "Тоттенхэм" клуби қизиқмоқда. Лингардни "Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоага олиб келмоқчи, деб маълумот бермоқда ESPN нашри.

Ўйинчи ва мураббий "Манчестер Юнайтед" клубида бирга фаолият юритган.

Моуриньо "Тоттенхэм" клуби президенти Дэниэл Левидан трансфер ҳақида ўйлаб кўришни сўраган. Ўртадаги одамлар билан музокалар давом этмоқда.

Лингарднинг ўзи "Манчестер Юнайтед" клубини тарк этишни истамайди, бироқ 27 ёшида доимий ўйнаши керак деб ҳисобламоқда.

Лингарднинг "Тоттенхэм" клубига ўтиши Деле Аллига харидор топилишига боғлиқ бўлиши мумкин.

Ўқилган: 803
Англия чемпионати Жесси Лингард Жозе Моуринью Манчестер Юнайтед Тоттенхэм Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича