"Ливерпуль" клуби Окслейд-Чемберленни сотмайди. Клопп унга ишонади

Ярим ҳимоячи Алекс Окслейд-Чемберлен "Ливерпуль" клубини тарк этмайди.

The Athletic нашрининг журналисти Жеймс Пирснинг маълум қилишича, ушбу трансфер мавсумида мерсисайдликлар 27 ёшли футболчини сотмайди.

Окслайд-Чемберлен мураббий Юрген Клоппнинг ушбу мавсумдаги асосий футболчилар қаторидан ўрин олган.

Аввалроқ, футболчини "Вульверхэмптон" клуби ўз сафига қўшиб олиши ҳақида айтилган эди. Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячилар Тиаго Алькантара ва Диогу Жотуни ўз сафига қўшиб олди.

Ўқилган: 334
Алекс Окслейд-Чемберлен Ливерпуль Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича