Гарет Бэйл: Моуриньо менинг қайтишимда асосий ролни ўйнади. У "Тоттенхэм" учун идеал мураббий

"Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл нима сабабдан лондон клубига қайтгани ҳақида гапириб ўтди.

"Моуриньо менга бир нечта жойларда қўллаш истаги борлигини айтган. Албатта, мен бундан хурсандман. У менинг қайтишимда катта рол ўйнади. Унинг исми кўп нарсани англатадиган бўлди, Моуриньо – бу ғолиб дегани.

У "Тоттенхэм" клуби учун идеал мураббий. Бизга совринлар керак ва у совринларни қандай ютишни ҳаммадан ҳам яхши билади.

Мен биламан, "Тоттенхэм"нинг ҳар бир мухлиси совринлар ютишни истайди ва биз максимал равишда ҳар бир мусобақада меҳнат қиламиз", - дейди Бэйл.

Ўқилган: 2200
Англия чемпионати Гарет Бэйл Жозе Моуринью Реал Мадрид Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича