“Манчестер Сити” жамоаси “Севилья” футболчиси учун курашга қўшилди

“Манчестер Сити” жамоаси “Севилья” ҳимоячиси Жюль Кундега қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда As нашри хабар бермоқда.

Манчестерликлар футболчи учун 50 миллион евро таклиф қилишган. Лекин “Севилья” Кунде учун товон пули 80 миллион еврони талаб қилмоқда.

Шунингдек футболчига “Реал” ва “Барселона” ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ўқилган: 514
Манчестер Сити Севилья

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича