Ўзбек футболи фахрийси Наримон Жалолов вафот этди

Бугун ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Наримов Жалолов 88 ёшида оламдан кўз юмди.

Наримон Жалолов 1931 йил 23 сентябрь куни туғилган. Умрини ўзбек футболига бағишлаган Наримон отанинг ташаббуслари билан Тошкент шаҳри ва вилоятларида кўплаб стадионлар қад ростлаган. 1968 йилда “Пахтакор” клуби раҳбари сифатида ишлаган ва ўша даврда жамоамиз Собиқ Иттифоқ кубогининг финалига қадар етиб борган эди. Мустақиллигимизнинг илк йилларида ЎФФ вице-президенти лавозимида ишлаган. Наримон Жалолов ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун ҳукуматимиз томонидан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвони ва “Шуҳрат” медали билан билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Наримон Жалоловнинг вафоти юзасидан у кишининг яқинларига, оила-аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Ўқилган: 429
Бошқа хабарлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича