Диогу Жота: "Ливерпуль" – дунёнинг энг зўр клубларидан бири. Унга рад жавобини бериб бўлмайди

Ярим ҳимоячи Диогу Жота "Вульверхэмптон" клубидан "Ливерпуль" сафига ўтгани ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Бу мен ва менинг оилам учун ҳаяжонли палла. Менинг йўлимни инобатга олган ҳолда, "Ливерпуль" клубига қўшилиш, жаҳон чемпионлари – бу жуда ҳам ажойиб. Имкон қадар ишни бошлаш истагидаман.

Айни пайтда улар дунёнинг энг зўр жамоаси, чунки улар клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қўлга киритишди.

"Ливерпуль" – дунёнинг йирик клубларидан бири, уларга рад жавобини беришнинг иложи йўқ. Шундай экан бор кучим билан ўйнаб, "Ливерпуль" учун яхши танлов бўлишга ҳаракат қиламан.

Ўзимни жамоавий ўйинчи деб ҳисоблайман. Мен олдинроқда ўйнайман, менинг ишим – голлар уриш ва голли узатма бериш, айнан шуни мендан кутишмоқда. Имконим борича жамоага кўмак бериб қўлимдан келганини амалга ошираман.

Мухлислар менга ишонишлари мумкин. Энди мен "Ливерпуль" ўйинчисиман, унинг учун бор кучимни бераман", - дейди Жота.

Ўқилган: 821
Англия чемпионати Вулверхэмптон Ливерпуль Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича