Андреа Пирло: Суарес "Ювентус" ҳужумчиси бўлиш имконияти кам

"Ювентус" клуби бош мураббийи Андреа Пирло ҳужумчи Луис Суарес турин клубига ўтиш имконияти жуда ҳам кам деб ҳисоблайди.

"Биз ҳали ҳам марказий ҳужумчини кутмоқдамиз. Трансфер мавсуми ёпилгунига қадар ҳали вақт бор, шунинг учун ҳам биз сокинмиз ва хурсандмиз. Биз ҳеч қаерга шошмаяпмиз.

Суарес бўйича эса қийин, чунки паспорт олишга кўп вақт кетади ва шунинг учун ҳам бизнинг ҳужумчимиз бўлишга имконият кам", - дейди мураббий.

Ўқилган: 667
Андреа Пирло Барселона Луис Суарес Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича