“Истиқлол”, “Нефтчи”, “Турон” ва “Бухоро” клублари жиддий огоҳлантирилди

ЎзПФЛ қошида ташкил этилган Комиссия тест натижалари борасида бир қатор камчиликларни аниқлади. Бунга асосий сабаб сифатида клубларда талаб даражасидаги шифокорларнинг йўқ эканлиги ёки айрим ҳолатларда улар ўз ишига масъулият билан ёндошмаётганлигини кўрсатиш мумкин.

Пандемия туфайли ЎзПФЛ футбол клубларига ёрдам бериш мақсадида аёл футболчиларни тестдан ўтказиш масаласида ЎФАдан ёрдам сўраганди. Бош ташкилот ҳар бир давра учун алоҳида ҳамда кубок беллашувлари учун яна бир марта футболчи қизларни бепул тестдан ўтказиш ҳаражатларини кўтаришга рози бўлди. Мана шундай ҳолатда ҳам “Бухоро” футбол клуби эътиборсизликка йўл қўйди.

“Нефтчи” клуби Комиссияга тақдим этилган маълумотларда хатога йўл қўйган. Аммо 1 кун ичида мазкур хато тузатилган.

“Истиқлол” ҳамда “Турон” клуби шифокорлари эса Комиссияни чалғитшга уринган. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида ЎзПФЛ ҳужжатларда кўрсатилган ташкилотлар билан алоқага чиқди ҳамда йўл қўйилган хатоларга аниқлик киритиб олди.

ЎзПФЛ мазкур ҳолатлар қайта такрорланмаслик шарти билан юқоридаги жамоаларни жиддий огоҳлантиради. Келгусида бу каби ишлар кечирилмайди ҳамда иш кўриб чиқиш учун тегишли қўмитага оширилади.

Биз барча жамоалардан ўз ишига масъулият билан ёндошишни сўраймиз. Айни ҳолатда Суперлига ҳамда Про лига учрашувларининг узулишсиз давом этаётганида Комиссия ҳамда Регламент талабларининг ўрни бор эканлигини, саломатлигимиз масаласи ҳар қандай натижадан устунроқ эканлигини унутмайлик.

Ўқилган: 675
ПФЛ фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича