Маурисио Почеттино: "Реал" клубини бошқаришни орзу қиламан

"Тоттенхэм" клубининг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино Европа клубларининг шу ёзда уни таклиф қилишга бўлган уринишлари ҳақида ва мадриднинг "Реал" жамоасини бошқариш орзуси борлигини гапириб ўтди.

"ПСЖ", "Ювентус", "Интер" клубларидан ҳеч ким мен билан алоқага чиққани йўқ. Ёлғон гапирмайман менга "Бенфика" ва "Монако"дан қўнғироқ бўлди.

Мен қачонлардир "Реал"ни бошқараманми йўқми билмадимку, бироқ бу менинг орзуим бўлиб қолаверади. Агар улар энг зўри бўлмаса ҳам, дунёдаги энг яхшиларидан бири. Бу борада мен ҳеч кимдан фарқим йўқ, чунки ҳамма бундай ишни орзу қилади", - дейди Почеттино.

Почеттино "Тоттенхэм" клубини 2014 йилдан 2019 йилгач бошқарган бўлиб, унгача "Саутгемптон" ва "Эспаньол" га устозлик қилган эди. Лондонликлар билан мутахассис Англия лига кубоги ва чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган.

Ўқилган: 764
Маурисио Почеттино Реал Мадрид Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича