ФИФА ўйинчиларга терма жамоада битта ўйин ўтказган бўлса бошқа термага ўтишга рухсат берди. Фақат бир шарти ҳам бор

ФИФА конгресси қоидаларга ўзгартириш киритишга рухсат берди.

Энди футболчиларга ўз мамлакатида битта расмий ўйинда иштирок этган бўлса, бошқа терма жамоага ўтиш ҳуқуқини берди. Бунда фақатгина битта шарт бўлади, ўйинчи катта мусобақаларда, масалан жаҳон чемпионатида иштирок этмаган бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йили Спорт арбитраж суди (CAS) "Барселона" тарбияланувчиси Мунир Ал-Хаддадининг аризасини қайтариб юборган. Уни Марокко терма жамоасига ЖЧ-2018 мусобақаси учун жалб қилишмоқчи бўлган, чунки футболчи Испания терма жамоаси сафида битта расмий ўйини мавжуд бўлган.

2014 йили Мунир Евро-2016 саралаш ўйинларида Македония термасига қарши майдонга тушган.

Ўқилган: 528
Жаҳон футболи ФИФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича