Тиаго "Ливерпуль"га ўтиши ҳақида: Имкон қадар кўпроқ соврин ютишни истайман

Ярим ҳимоячи Тиаго Алькантара ўзининг "Бавария"дан "Ливерпуль"га ўтиши ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Йиллар ўтмоқда, сен имкон қадар соврин ютишга ҳаракат қиласан. Ютганингдан кейин яна ҳам кўпроғини истайсан.

Ўйлайманки, "Ливерпуль" билан бир хилмиз. Мен ҳам ҳаммасини ютишни истайман. Клуб ичида менга жуда ҳам керакли бўлган оилага ўхшаш туйғулар бор экан. Чунки ўйинчиларга клуб билан яқин муносабатларда бўлиш ёқади. Умид қиламанки, бу туйғуни ҳис қиламан.

Мен имкон қадар тезроқ кўникишим керак. Жамоага ҳимояда, ҳужумда ва руҳий томондан ёрдам бераман. Мухлислар биринчи маротаба майдонга чиқишимни мендан кўпроқ кутишмаётган бўлса керак. Майдонда эса жамоадошларим, клуб ва мухлисларга жонимни бериб ҳаракат қиламан", - дейди Тиаго.

Ўқилган: 756
Англия чемпионати Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича