"Ливерпуль" клуби Тиаго Алькантаранинг трансферини эълон қилди

"Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара "Ливерпуль" ўйинчисига айланди.

29 ёшли футболчи мерсисайдликлар билан узоқ муддатли шартнома имзолаган.

Маълумотларга кўра, трансфернинг қиймати 20+5 млн фунтни ташкил қилади ва келишув 2024 йилгача имзоланади.

2019/20 мавсум Тиаго Бундеслигада "Бавария" клуби сафида 24 та ўйин ўтказиб, 3 та гол уришга эришган.

7 йил ичида футболчи "Бавария" клубида 16 та соврин қўлга киритган, жумладан чемпионлар лигаси ва 7 та чемпионлик соврини. Клуб сафидаги 235 та ўйинда у 31 та гол ва 35 та голли узатмаларни амалга оширган.

Тиаго – "Барселона" клуби тарбияланувчиси саналади. У клубни 2014 йилда тарк этиб Германияга кўчиб ўтган.

Ўқилган: 576
Бавария Ливерпуль Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича