“Арсенал” жамоаси ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра фаолиятини “Рома”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Италия ОАВ хабар бермоқда.
Таъкидланишича, римликлар футболчини ярим ҳимоячи Амаду Диаварга алмаштиришга ҳаракат қилиб кўради.
Торрейранинг ўзи А Сериага қайтишга қарши эмас. У “Торино” ва “Фиорентина” каби клубларда тўп сурган.
“Рома” жамоаси “Арсенал” футболчисини сотиб олмоқчи
Ўқилган: 1463