Аёллар Олий лигаси. “Пахтакор-W” – “Андижанка” учрашуви қолдирилди

Аёллар Олий лигаси 4-туридан ўрин олган “Пахтакор-W” – “Андижанка” учрашуви “Андижанка” жамоаси аъзоларида коронавирус аниқлангани учун бошқа муддатга қолдирилди.

Бундан аввалроқ, тест натижалари “Навбаҳор-W” жамоаси аъзоларида ҳам коронавирус аниқлангани боис, 3-тур доирасидаги “Андижанка” – “Навбаҳор-W” учрашуви қолдирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, ЎзПФЛ қошида шифокорлардан тузилган махсус комиссия талабига кўра, аёллар Олий ва Биринчи лига жамоалари ҳам Ig G ва PZR тестлари топшириши ҳақида хабар берган эдик. Шундай тест жараёнида қатнашаётган “Андижанка” клубининг бир неча аъзоларида коронавирус инфекцияси аниқланган. Шу боис, клуб аъзолари эхтиёт чораси сифатида изоляцияга олинган. Жамоанинг 4-турда “Пахтакор-W”га қарши ўйини эса, бошқа муддатга қолдирилди.

Ўқилган: 257
Аёллар футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича