Юрген Клопп: Бизнинг Лэмпард билан муаммоимиз йўқ. Менга унинг ўйини ёқар эди ва ҳозир ҳам яхши ишламоқда

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Англия чемпионати 2-тур "Челси"га қарши ўйин ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Биз олға қадам ташлашимиз албатта табий ҳол, чунки бошқа клублар ҳам шу йўлдан кетади. Бу ерда гап бизнинг чемпионлигимиз ҳақида эмас, биз ҳар доим ривожланишга ҳаракат қиламиз ва янги синовларга тайёрмиз. Футбол айнан шундай ишлайди.

Шундай экан мен янги мавсумда шунчаки ниманидир ўзгартириш эмас, балки тўғри ёндошиш, тўғри режа танлашим керак.

Менинг Фрэнк Лэмпард билан ҳеч қандай муаммоим йўқ. Мен унинг ўйинидан завқланар эдим, энди эса мураббий сифатида ажойиб ишларни амалга оширмоқда. Шундай экан мен сизнинг "рақобатимиз" ҳақидаги саволингизга жавоб бера олмайман. Албатта, биз якшанба куни рақиб бўламиз, бироқ қолган жиҳатларда ҳаммаси.

Бизнинг клубларимиз ҳар хил йўл билан кетади. Биз ишлаб топганимизни сармоя қиламиз, баъзида эса сармояни фойдадан олдин қилиб қўямиз ва ҳаммаси шундай бўлиши керак, бошқа клублар ҳақида бундай деб бўлмайди.

Мени бошқалар қилаётган ишлар қизиқмайди, уларнинг ихтиёри ўзида. Бизнинг ўз мақсадимиз бор", - дейди Клопп.

Ўқилган: 826
Англия чемпионати Ливерпуль Френк Лэмпард Челси Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича