"Бавария" клуби америкалик ҳимоячи борасида "Аякс" билан музокараларни бошлади. Куман ҳам уни "Барса"га олиб келмоқчи эди

"Бавария" клуби "Аякс" ҳимоячиси Сержино Дестани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Мюнхен клуби 19 ёшли америкалик футболчини трансфери борасида музокараларни бошлади. "Бавария" клуби бош мураббийи Ханс Флик уни ўз жамоасида кўришни истайди.

Ушбу ўйинчига "Барселона" ҳам қизиқиш билдирмоқда, бош мураббий Роналд Куман Дестанинг истеъдодига ошиқ бўлиб қолган. Каталония клуби ўйинчининг агенти билан алоқага чиққан. Бироқ "Барселона" клуби ўйинчиларини сотмай туриб, футболчини ўз сафига қўшиб ололмайди.

Жумладан, гап бу ерда ҳимоячи Нелсон Семеду ҳақида кетмоқда. Ҳудди шундай муаммо Мемфис Депайнинг "Лион"дан ўтишига тўсқинлик қилмоқда.

Жорий мавсум Дест "Аякс" клуби сафида 20 та ўйин ўтказиб, 4 та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 696
Аякс Бавария Барселона Роналд Куман Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича