"Интер" клуби Смоллинг билан қизиқмоқда. "МЮ" ҳимоячи учун 20 млн олишни истайди

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Крис Смоллинг клубни тарк этиши мумкин.

30 ёшли англиялик футболчини "Рома" қўлга киритмоқчи эди, бироқ римликлар таклифи манкунианликларга ёқмади. Англия клуби Смоллингни 20 млн еврога бахоламоқда.

Энди эса ҳимоячи билан "Интер" клуби қизиқмоқда, деб маълумот бермоқда Calciomercato нашри.

"Нерадзуррилар" Алексис Санчес ва Ромелу Лукакунинг трансферларидан кейин "Юнайтед" билан алоқалари яхши ва бу келишувни амалга ошириш учун кўмак бериши мумкин.

Смоллинг ўтган мавсум "Рома" сафида ижара асосида А Серия сафида 30 та ўйин ўтказишга эришди.

Ўқилган: 441
Интер Крис Смоллинг Манчестер Юнайтед Рома Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича